ИИВ тизимида икки раҳбарга янги ўринбосарлар тайинланди
Local
−
06 November 2021 13638 1 minute
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, майор Исроилов Жамшид Дилшодович ИИВ Академия бошлиғининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шунингдек, полковник Адизов Умиджон Хасанович Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар У.Адизов Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Live
All