Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Local
−
16 March 2020 14584 1 minute
Бугунгача Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган генерал-майор Шуҳратжон Собиров Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азиз Тошпўлатов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
Live
All