Футбол. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган қитъа биринчилигига қуръа ташланди
Sport
−
26 October 2022 4782 1 minute
Бугун, 26 октябрь футбол бўйича U20 Осиё чемпионати баҳсларига қуръа ташланди. Мусобақа ўйинлари келаси йил Ўзбекистонда ўтказилади.
Қуръа натижаларига кўра, "А" гуруҳида мезбонлардан ташқари Индонезия,Ироқ ва Сурия жамоалари ўрин эгаллади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1 март куни U20 Осиё кубогининг расмий очилиш ўйинида Сурия жамоасига қарши майдонга тушади.
U 20 Осиё чемпионати гуруҳлари:
"А" гуруҳи
Ўзбекистон
Индонезия
Ироқ
Сурия
"B" гуруҳи
Қатар
Австралия
Вьетнам
Эрон
"С" гуруҳи
Корея Республикаси
Тожикистон
Иордания
Уммон
"D" гуруҳи
Саудия Арабистони
Япония
Хитой
Қирғиз Республикаси
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби Саудия Арабистони ҳисобланади. Саудлар 2018 йилги турнирда бош совринни қўлга киритишган.
Шахзод Шукуров
Live
All