ФФФ Мбаппени 3та ўйинга дисквалификация қилди
Sport
−
03 May 2019 5553 1 minute
Франция футбол федерацияси ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени жазолади.
Мбаппе “Ренн”га қарши Франция Кубоги финалида рақиб жамоа ҳимоячиси Да Силвага нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун қизил карточка олган эди. Франция футбол федерацияси форвардни 3та ўйинга четлатди.
Бундан ташқари, ПСЖнинг бошқа ҳужумчиси - Неймарга нисбатан интизом иши очилган.