Фарғонадаги ЙТҲда икки киши вафот этди
Local
−
20 October 2022 6708 1 minute
Жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 11:55 атрофида Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4К-919 “Жумадан Бешбола” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, фуқаро С.А. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ҳаракатланиб келаётган Matiz автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.
Оқибатида Matiz автомобили ҳайдовчиси Р.Ж. ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Қ.И. воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчилари С.Т ва Р.А тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Live
All