Фарғонада ери олиб қўйилган фуқаро Халқ қабулхонаси олдида томирини кесмоқчи бўлди (видео)
Local
−
13 March 2021 9887 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро М.Б. нинг туман Халқ қабулхонаси биноси олдида, ташқари кўчада ўз қўл томирларига жароҳат етказишга урингани, бундай ҳатти-харакатга узумчилик учун ажратилган ер майдони тўғрисидаги қарорнинг бекор қилингани сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, фуқаро М.Б. ҳақиқатан ҳам жорий йилнинг 11 март куни Олтиариқдаги туман Халқ қабулхонаси биноси олдида ўз қўл томирларига жароҳат етказишга уринган. Бироқ туман ИИБ ходимларининг ҳаракатлари сабаб унинг уринишии охирига етмай, тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган. Бугунги кунда унинг соғлиги ва ҳолати яхши даражада.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ қабулхонаси, халқ депутатлари вилоят кенгаши, вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳ фуқарога узумчилик учун ер майдони ажратилиши, бу бўйича туман ҳокими қарорини бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатларни ва фуқарони бундай ҳатти-харакат қилишга мажбурлаган сабабларни жойида ўрганиб чиқади. Унинг натижалари юзасидан тез кунда қўшимча маълумот эълон қилинади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September