Фарғонада 34 ёшли аёл ўлдирилгани айтилмоқда
Crime
−
02 November 2022 16147 1 minute
Фарғона вилояти Бувайда туманида 34 ёшли аёл ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, аёлнинг ўлим сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Live
All