ИИБ бошлиғи ўринбосари Фарғона туманига ҳоким бўлди

Local

image

Бугун, 17 июль куни халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент раислигида жорий йил 8 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фарғона тумани ҳокими Илҳомжон Носиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.


Rate Count

414

Rating

3

Rate this article

Share with your friends