Панамада 5 тонна кокаин ушланди

World

image

Панаманинг миллий ҳаво-денгиз хизмати Senan’нинг маълум қилишича, бортида тўрт нафар колумбиялик ва 5 тонна гиёҳвандлик воситаси бўлган сувости кемаси қўлга олинган.

“Senan Бокас-дель-Тородан шимоли-шарқда сувости кемасидан 5 тонна гиёҳвандлик воситасини аниқлади. Бу ишда айбланиб, Колумбиянинг 4 нафар фуқароси қўлга олинган”, деб маълум қилган хизмат Twitter’даги ўз саҳифасида.

Senan берган бошқа маълумотга кўра, Панама сувларида патруль ва ҳаракатни бошқариш операциялари Колумбия қуролли кучлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Маълумот учун, дунёдаги кокаин плантацияларининг 90 фоиздан ортиғи Колумбия, Перу ва Боливияни ўз ичига олган “Анд наркоучбурчагида” тўпланган. Ушбу гиёҳвандлик воситаси, шунингдек, Панама, Эквадор, Венесуэланинг жануби-ғарби ва Бразилиянинг шимоли-шарқидаги плантацияларда ҳам етиштирилади.


Tags

Rate Count

75

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends

News on the topic