Эртага Учтепада “свет” ўчади

Local

image

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги айрим маҳаллаларда 13 март куни электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди. 

Қайд этилишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлган.

Учтепанинг қуйидаги манзилларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

"Бешқайрағоч", "Шофайзибоғ", "Нишабариқ", "Дегрез" ҳамда "Ибрат" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic