Эрон армияси АҚШ ва Исроил активларига зарба бериши мумкин – Хоманаий
World
−
31 October 1454 2 minutes
Эрон Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий мамлакат ҳарбий қўмондонларига душман томонидан юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдидга географик чегаралардан қатъи назар, зудлик билан ва самарали жавоб қайтариш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Хоманаийнинг айтишича, душманни ҳар қандай тажовуздан қайтаришнинг асосий шарти — ҳарбий жиҳатдан доимо юқори даражадаги тайёргарликни сақлашдир.
“Агар душманлар яна бир бор ҳарбий ёки террорчилик ҳужумларини бошласа, уларнинг якуни қачон ва қандай бўлишини Эрон қуролли кучлари ва Эрон халқи ҳал қилади”, дейди у.
Олий раҳнамонинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинишича, у 31 октябрь куни мамлакат Қуролли кучларининг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашиб, уларга стратегик кўрсатмалар берган.
Учрашувда Хоманаий Эрон мудофаасини кучайтириш ва янги технологиялардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган. У мамлакатнинг ҳарбий ахборот тузилмасини мустаҳкамлаш, шунингдек, доктрина ва тактика соҳаларида миллий мудофаани чуқурлаштиришга чақирган.
Янги технологияларни қўллаш орқали замонавий мудофаа ва хавфсизлик имкониятларини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Шунингдек, Хоманаий душманга қарши чоралар доирасида нишонлар базасини янгилаш қарорини ҳам киритган. Натижада АҚШ ва Исроилнинг барча моддий ва номоддий активлари Эрон армияси етиб бориши мумкин бўлган нишонлар қаторига киритилган.
IRIB давлат телекомпанияси маълумотига кўра, Эрон суд тизими раҳбари Ғулом Ҳусайн Муҳсиний Эжей Теҳрон душманлари билан ҳамкорликда айбланаётган шахсларнинг ишларини имкон қадар тезроқ кўриб чиқишга чақирган. У ватанига очиқдан очиқ хиёнат қилган ва “тажовузкор душманга” маълумот узатганларга нисбатан қонунга мувофиқ, аниқ ва адолатли чоралар кўрилиши шартлигини билдирган.
Live
All