Эркин курашчилардан навбатдаги ғалаба

Local

image

Беларуснинг Минск шаҳрида эркин кураш бўйича Александр Медведь соврини учун халқаро мусобақа ўз якунига етди. Гран-при таснифидаги мусобақа жаҳон чемпионатидан аввал курашчилар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этди. Улар турнир давомида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди. Ҳасанбой Раҳимов (-125 килограмм) ва Бекзод Абдураҳмонов (-74 килограмм) турнир давомида ҳеч бир рақибига имкониятни бой бермади ва олтин медалга сазовор бўлди.


Tags

Rate Count

9

Rating

3.4

Rate this article

Share with your friends