Эрали Бойқобилов октагонда жанг қилади

Sport

image

Ўзбекистонлик таниқли спортчи-блогер Эрали Бойқобилов Қозоғистоннинг “Octagon” лигаси билан шартнома тузди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 17 ёшли Бойқобилов 11 май куни Тошкентда ўтказиладиган “Octagon” лигасининг 72-рақамли турнирида рингга кўтарилади. Унинг рақиби ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Эрали Бойқобилов профессионал боксда рингга кўтарилишга улгурган. У тожикистонлик Абдурозиқ номи билан танилган блогер билан жанг қилган ва Бойқобиловнинг устунлигига қарамай тўқнашувда дуранг қайд этилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic