Энди ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини давлат тўлаб беради
Local
−
25 March 2020 16186 1 minute
Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:
- уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;
- туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади;
- сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби белгиланди.
Қарорга кўра:
Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;
тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November