Дунёга келган бало: коронавирус қурбонлари 5 млндан ошди
World
−
01 November 2021 5627 1 minute
Дунё бўйлаб коронавирусдан вафот этганлар сони 5 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Таъкидланишича, Тошкент вақти билан бугун, 1 ноябрь соат 13:21 ҳолатига кўра, дунёда COVID-19 туфайли вафот этганлар сони 5 000 425 нафарга етган. Коронавирус билан касалланганлар орасида энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШда қайд этилган — 745 мингдан ортиқ.
Дунё бўйича аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 247 556 556 га етган. 224 204 884 киши касалликдан соғайган.
Live
All