Долли Партон вафот этди
Art & Culture
−
10:07 2979 1 minute
Америкалик кантри хонандаси Долли Партон 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг жияни Браян Сивер хонанданинг Instagram саҳифасида эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, у жорий йилнинг 21 август куни, ўлимидан тўрт кун олдин, Теннесси штатининг Нэшвилл шаҳридаги онкология марказига ётқизилган.
Долли Партон “Here You Come Again”, “Trio”, “Blue Smoke” каби альбомларни, “Jolene”, “I Will Always Love You” каби синглларни ёзган, шунингдек, “Тўққиздан бешгача”, “Тоғ биллури” ва бошқа фильмларда суратга тушган. У 10 карра Грэмми мукофоти (1979–2021) совриндори, шунингдек, умрбод ютуқлари учун махсус Грэмми (2011) ва Жин Хершолт номидаги мукофот (2025) лауреатидир. Хонанда ўзининг хайрия лойиҳалари, жумладан, “Dollywood Foundation” жамғармаси ва болаларда китобхонликка меҳр уйғотишга қаратилган “Imagination Library” дастури билан ҳам танилган.
Live
All