Долларнинг расмий курси юқорилади
Local
−
10 February 2025 17040 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,93 сўмга ошди ва 12 971,93 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 68,81 сўмга пастлаб, 13 394,81 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,43 сўмга кўтарилиб, 133,86 сўмни ташкил этди.