Долларнинг расмий курси ўзгарди
Local
−
15 August 2025 24130 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 34,59 сўмга тушди ва 12 547,38 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 32,88 сўмга пасайди ва 14 665,38 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,73 сўмга тушиб, 157,02 сўмни ташкил этди.