Долларнинг расмий курси пастлади
Local
−
22 July 2024 11866 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,00 сўмга пастлади ва 12 593,04 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, Евро курси ҳам 4,64 сўмга арзонлаб, 13 716,34 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса, аксинча, 0,54 сўмга юқорилаб, 143,82 сўмни ташкил этди.