Долларнинг расмий курси ошди
Local
−
20 May 2025 12908 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 34,76 сўмга ошди ва 12 892,91 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 6,98 сўмга кўтарилди ва 14 512,26 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,63 сўмга юқорилаб, 160,34 сўмни ташкил этди.