Доллар курси тўрт кунлик пасайишдан кейин кўтарилди
Local
−
20 April 2022 22547 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 21 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар қиймати 22,43 сўмга ошиб, расмий курс 11 281,80 сўмни ташкил қилган.
Евро курси ҳам ошган. Хусусан, 1 евро 86,28 сўмга қимматлаб, 12 245,27 сўмни ташкил этган.
Сўм рублга нисбатан мустаҳкамланган. 1 рубль 3,40 сўмга арзонлаб, 138,57 сўм этиб белгиланган.
Live
All