Доллар курси пасайди
Local
−
22 April 2022 19692 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 25 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар қиймати 41,80 сўмга тушиб, расмий курс 11 260,28 сўмни ташкил қилди.
Сўм еврога нисбатан мустаҳкамланди. 1 евро 167,21 сўмга арзонлаб, 12 167,86 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси эса қимматлашда давом этяпти. Хусусан, 1 рубль 1,59 сўмга ошиб, 143,53 сўмни ташкил этди.
Live
All