Доллар курси ошди, евро кескин арзонлади
Local
−
03 November 2022 27002 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 4 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,30 сўмга ошди ва 11 117,33 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 158,66 сўмга пасайди, 10, 843, 84 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси ҳам 1,16 сўм тушди ва 178,95 сўмни ташкил этди.
Live
All