Доллар курси кетма-кет иккинчи кун тушди
Local
−
19 January 2024 12946 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,15 сўмга тушиб, 12 407,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 16,79 сўмга пастлаб, 13 502,54 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,03 сўмга кўтарилди ва 140,22 сўмни ташкил этди.
Live
All