ДХХ $373 мингни Қирғизистонга олиб ўтаётган шахсни ушлади

Crime

image

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Фарғонада 370 мингдан ортиқ АҚШ долларини мамалкатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Фарғона туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган, 1980 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Текширув натижасида, автомашина салонида 373 минг 717 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, қонунбузар 100 АҚШ доллари эвазига ушбу хорижий валюталарни айланма йўллар орқали Қирғизистон Республикасига ўтказиб бериши керак бўлган.

Шунингдек, тезкор қидирув тадбирлари доирасида унинг жиноий шериги ҳисобланган Олтиариқ туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро ҳам ҳибсга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Tags

Rate Count

130

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends