Депутат Абдураҳим Қурбонов коронавирусдан вафот этди
Local
−
08 July 2021 14452 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Эшонқулович Қурбонов 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда бошқа бир депутат Дониёр Ғаниев хабар бермоқда.
“Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Абдураҳим ака табиатан меҳнаткаш, фидойи, ватанпарвар инсон эдилар. Аллоҳ жойларини жаннатда килсин”, деб ёзади депутат.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 529 нафарни ташкил этмоқда.
Live
All