Дастлабки икки ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қанча бўлди?
Local
−
21 March 2022 7266 1 minute
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, мамлакат мазкур вақт мобайнида 4,1 млрд долларга тенг бўлган маҳсулот ва хизматларни экспорт қилган. Жумладан:
• маҳсулотлар – 3,7 млрд;
• хизматлар – 348,5 млн долларга тенг бўлган.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг катта қисмини импорт ташкил қилади. Унинг умумий ҳажми 4,6 млрд бўлиб, маҳсулотлар экспорти 4,3 млрд доллар, хизматлар экспорти эса 304,6 млн долларга тенг.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October