Дана Уайт ва Турки Ал аш-Шайх янги промоушенга асос солади
Sport
−
06 March 2025 4599 1 minute
UFC президенти Дана Уайт ва Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх бокс бўйича янги лига ташкил этди. Бу хақда Уайт ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Уайтнинг сўзларига кўра, UFC ва Саудмя Арабистони Кўнгилочар ишлар бошқармаси Турки Ал аш-Шайх кўп йиллик ҳамкорликни эълон қилган. Келишув доирасида UFC ва WWE'ни ўз ичига олган “TKO Group” янги бокс промоушени яратилади.
Маълумот ўрнида, Турки Ал аш-Шайх бокс оламида машҳур бўлган Riyadh Season компанияси раҳбари ҳисобланади. Ушбу компания бир қатор юлдуз боксчилар билан шартнома имзолаган. Улар орасида япониялик Наоая Иноеэ номини ҳам учратиш мумкин.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August