Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Interesting
−
11:47 456 2 minutes
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 ноябрь куни кундузи ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ва куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари асосан 14-17 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари эса ҳаво 25-27 даража илиққача, жанубий ҳудудларда 30 даража илиққача исийди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 ва 8 ноябрь кунлари баъзи жойларда 13-8 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, 6 ноябрда айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Шунингдек, Тошкентда 6 ноябрда кечқурун ёмғир ёғиши мумкин, 7-8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13-15 даража илиқ, кундуз кунлари 24-27 даража илиқ атрофида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-7 ва 9-11 ноябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
All