Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Interesting
−
05 August 2022 12660 1 minute
Бугун ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.