Чанг тўзон, ёмғир ва қорли об-ҳаво кутиляпти – Ўзгидромет
Interesting
−
10 February 2022 29458 1 minute
Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
11-12 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
11 февраль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва 12 феврал республиканинг қолган ҳудудларида, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин), кучли бўлиши мумкин.
Live
All