Бухоро вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Local

−

image

Жамшид Юнусович Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тайинловга қадар Ж.Турсунов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Жамшид Турсунов – 1979 йил 22 февралда Бухоро вилояти Бухоро туманида туғилган. 2000 йил Тошкент молия институтини, 2003 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия Академияси тамомлаган. Молия ва кредит, банк иши бўйича мутахассис.

У Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзавтойўл" ДАК ва Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends