Бугун ўзбекистонлик футзалчилар Эрон билан ҳисоб-китоб қилади

Sport

image

Бугун, 26 апрель куни Таиландда давом этаётган футзал бўйича Осиё кубогининг ярим финал ўйинлари старт олади. Финалолди ўйинда ўзбекистонлик футзалчилар азалий рақиби Эронга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон ва Эрон футзалчилари умумий 6 марта тўқнаш келган ва барчасида форсларнинг қўли баланд келган. 

Ўзбекистон-Эрон жуфтлиги ғолиби финалда Таиланд-Тожикистон қарама-қаршилиги билан тўқнаш келади. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинлари эса 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон-Эрон ўйини Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends