Бугун Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади

Local

image

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунида ўтказиладиган юриш маросими муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан (Мўлжал: “Пушкин” метро бекати) соат 11:00 да бошланади ва 13:00 га қадар давом этади.

Ҳарбий бўлинмалар дастлаб бошланиш нуқтасидан Паркент ва Мустақиллик кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасида фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади. Шундан сўнг, бўлинмалар Мустақиллик ва Темирйўл кўчалари бўйлаб манзилга қайтади.

12 январь куни юқорида келтирилган кўчаларда соат 11:00 дан 13:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

 


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends