Бугун Тошкентда қуёш нурлари чўғдек қиздиради – прогноз

Local

image

Бугун, 27 июнь куни Тошкентда қуёшнинг ултрабинафша нурлари 12 баллик тизимда 11 баллик даражага етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Унга кўра, бугун, 27 июнь куни соат 13:00 ҳамда 14:00 орасида қуёш ультрабинафша нурларининг ерга нисбатан таъсир кучи 11 баллга етиши мумкин.

Ўзгидромет таркибидаги Сунъий йўлдош ва об-ҳаво маълумотлари каналида келтирилишича, 11 балл қуёш нурлари кўпчиликнинг терисига зарарли таъсир кўрсатади.

Мутахассислар эҳтиёткорлик қоидаларига риоя қилишни, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланишни, қуёшда соябон ёки бош кийим кийишни тавсия қилмоқда.

Муҳсинжон Умурзоқов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends