Бугун баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин — Ўзгидромет

Local

image

Бугун, 12 сентябрь кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича шамол 15-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даражани ташкил этади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.


Tags

Rate Count

123

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends