Бугун баъзи вилоятларда ҳаво +20 даражагача исиши кутилмоқда
Interesting
−
08 February 2023 7893 1 minute
Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Жойларда туман тушиши, шамол 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +10+15 даража, баъзи жойларда +17+20 даражагача илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсиб, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +12+14 даражагача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +3+8 даража илиқ бўлади.
Live
All