Болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Local
−
17 August 2022 6628 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади.
Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради. Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин.
Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади.
10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.
Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.
Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.
Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм), 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм) миқдорида пул ажратилади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September