Бакудаги савдо марказида ёнғин юз берди
World
−
19 May 2019 4007 1 minute
Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, савдо марказидаги ёнғинда 6 киши жароҳат олган. Уларнинг икки нафари ўт ўчирувчилардир.
Ёнғин шанба куни кечаси Баку шаҳри яқинидаги “Zagulba Mall” савдо марказида юз берган. Бу пайтда савдо марказида одамлар жуда кўп бўлган.
Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, савдо маркази ходимлари ва ташриф буюрувчилар хавфсиз эвакуация қилинган. Воқеа сабаб жароҳат олган тўрт нафар маҳаллий аҳоли вакили ва икки нафар ўт ўчирувчи шаҳар ҳудудидаги шифохонага жўнатилган.
Ёнғин анча пайт давом этган. Аввалига ёнғин 30 квадрат метрга тенг ҳудудда келиб чиққан ва аланга атрофга ёйила бошланган. Бироқ ўт ўчирувчилар тезда оловни ўчиришнинг уддасидан чиқиган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September