“Биз курашамиз”. Хоманаий қасамиёдига 10 минглаб одам йиғилди (фото)
World
−
10 March 13534 1 minute
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида кеча, 9 март куни мамлакатнинг янги олий раҳбари – Мужтабо Хоманаийнинг қасамёд маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари тўғридан тўғри эфир орқали хабар тарқатди.
.jpg)

Мужтабо Хоманаий бу лавозимни 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг зарбаси оқибатида ҳалок бўлган отаси – Оятуллоҳ Али Хоманаий ўрнига эгаллади.


Қасамёд маросими муносабати билан ўн минглаб одамлар Инқилоб майдонида тўпланди. IRIB мухбири маълумотига кўра, одамлар маҳаллий вақт билан соат 15:00 дан бошлаб майдон ва унинг атрофидаги кўчаларга йиғила бошлаган.
Намойишлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, Қум, Боболсар, Жуйбор, Работ‑Карим ва Машҳад шаҳарларида ҳам юришлар ташкил этилган.
Маълум қилинишича, Эроннинг аввалги олий раҳбари Али Хоманаий АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши бошланган қўшма ҳарбий операциянинг биринчи кунида ўлдирилган.

9 мартга ўтар кечаси 56 ёшли Мужтабо Хоманаий мамлакатнинг янги олий раҳбари этиб сайлангани маълум қилинган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August