Бири тугатилиб, бошқаси очилди. Ҳокимликлар ҳузурида янги жамғармалар ташкил қилинди

Local

−

image

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Қайд этилишича, жамғармаларни шакллантиришнинг асосий манбаси ерни хусусийлаштиришдан ва ерни ижарага беришдан тушадиган маблағлар ҳисобланади.

Жамғармалар маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:

•  “Янги Ўзбекистон”, давлат уй-жой дастурларидаги массивларни ташқи муҳандислик-коммуникация билан таъминлаш;

•  200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

•  аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Фармонга кўра, Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.


Tags

Rate Count

154

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends