Бемор ҳомиладорлар ва болалар ортиб кетди — Ўзбекистонда “дельта” штамми кенг тарқалмоқда

Local

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг яқинда пайдо бўлган янги “дельта” штамми кенг тарқалмоқда. Бу ҳақда 1-сонли Зангиота ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Олимжон Исҳоқов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳозирда кўпроқ дельта штамми аниқланмоқда. Лекин вазият назоратда. Ҳозир шифокорлар анча тажрибали, протокол бўйича ишламоқда. Олдинги йилга қараганда ўлим кўрсаткичи паст”, дейди шифокор.

У коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун аҳоли фаол равишда вакцина олиши кераклигини таъкидлади.

“Охирги вақтларда касалланганлар орасида ҳомиладор аёллар ва болалар сони ортиб кетди. Бу вакцина олинмагунча ҳал бўладиган муаммо эмас экан”, дейди Олимжон Исҳоқов.

Маълумот учун, Ўзбекистонда июнь ойининг охирида коронавируснинг Ҳиндистонда пайдо бўлган “делта” штамми аниқланганди.


Rate Count

3344

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic