Байден дунё мусулмонларини Рамазон билан табриклади

World

image

АҚШ Президенти Жо Байден дунё мусулмонларини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади. Бу ҳақда Оқ уй маълумот берди.

“АҚШ ва дунёдаги барча мусулмонларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклайман. Барчангизга энг яхши тилакларимни тилайман”, дейди Байден.

Шунингдек, Оқ уй раҳбари мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қуръондан иқтибос келтириб, кимки заррача яхшилик қилса, ўзи ҳам ўша яхшиликни олади дея, айтиб ўтган.

“АҚШ Хитойдаги уйғурларнинг, Мьянмадаги роҳиня мусулмонларининг ҳуқуларини қўллаб-қувватлайди ва ҳимоя қилади. Рамазон ойи бошланиши билан барча мусулмонларни табриклайман”, деган АҚШ раҳбари.


Tags

Rate Count

184

Rating

3

Rate this article

Share with your friends