“Барселона” немис ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи

Sport

image

"Боруссия Мёнхенгладбах" ҳимоячиси Маттиас Гинтер фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда немис матбуоти хабар бермоқда.

Гинтер "Боруссия" билан меҳнат шартномасини узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ёзда Маттиас эркин агент сифатида клубини ўзгартиради.

Гинтерга ягона даъвогар "Барселона" эмас. Германия терма жамоаси футболчисини “Интер” ва “Бавария” ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Гинтер жорий мавсумда "Боруссия" билан Бундеслиганинг 19 та ўйинида майдонга тушди. "Transfermarkt" портали 28 ёшли немис ҳимоячисини 24 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

12

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends