Айрим раҳбарларнинг одамларни ишли қилишга билими ёки тоқати етмайди – Шавкат Мирзиёев

Local

image

Шавкат Мирзиёев айрим ҳудуд раҳбарлари қўлидаги тайёр ресурслардан самарали фойдаланиб, одамларни ишли қилишга билими ёки тоқати етмаётганини айтди. Бу ҳақда Президент бугун, 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз очди.

Қайд этилишича, мазкур раҳбарлар замонавий иқтисодиётдаги тебранишлар ва тезкор ўзгаришларни тўғри англамаяпти.

Маълум қилинишича, ҳудудларда сўнгги бир йилда ташкил қилинган 86 минг кичик корхонадан 15 мингтаси, яъни 17 фоизи фаолиятини тўхтатган. Шунингдек, банкдан кредит олиб, бизнесини юргиза олмаган 62 минг аҳоли кредитни қайтаришга қийналаётгани қайд этилган.

Бунинг сабаби сифатида атиги 1 мингта маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири “лойиҳавий ёндашув” асосида ишлашни билиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент мазкур йиғилишда Пискент туманини ажратилган кредитлар сарфи юзасидан танқид қилганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends