Арман Царукяннинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Sport

image

Россиялик UFC жангчиси Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси тасдиқланди. Бу ҳақда промоушеннинг расмий саҳифасида хабар берилди. 

Манбага кўра, россиялик яккакурашчи навбатдаги жангида Бразилия вакили Ҳоаким Силвага қарши октагонга кўтарилади. Жанг 18 июнь кунги UFC Vegas 75 доирасида ўтказилади.

Маълумот учун, Царукян сўнгги жангини 2022 йилнинг декабрида ўтказиб, қозоғистонлик Дамир Исмагулов устидан ғалаба қозонган. Силва эса октябрь ойида Жесси Ронсонни мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши ва у жанг қиладиган турнирнинг тўлиқ кардида кимлар борлиги ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends