АПЛ тўпурари “Реал” сафига ўтиши мумкин

Sport

image

“Арсенал”нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, “қаймоқранглилар” раҳбарияти 29 ёшли футболчи учун 85 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Лондонликлар бош мураббийи Унаи Эмери янги футболчиларни сотиб олиш учун Обамеянгни сотиб юбориши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг жорий мавсум 22та гол уриб, Салоҳ ва Манелар билан биргаликда АПЛ тўпурарига айланган эди. Бу мавсум ҳужумчи “Арсенал” сафида барча мусобақаларда 50та ўйинда 31та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.


Author

Rate Count

19

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends