Антарктида осмони пушти рангга кирди 

World

image

Хунга-Тонга-Хунга-Хаапай вулқонининг отилиши туфайли Антарктида осмони пушти ва бинафша тусларига кирди. Бу ҳақда “ The Guardian” хабар берди.

Олимларнинг таъкидлашича, осмон бу рангга киришига январь ойида содир бўлган отилиш натижасида стратосферага ташланган аэрозоллар сабаб бўлган. 

“Стратосфера аэрозоллари вулқон отилишидан кейин бир неча ой давомида бутун дунё бўйлаб айланиб, қуёш ботиши ёки кўтарилишида осмонда пушти, кўк, бинафша ва сийёҳранг нур сочиши мумкин”, дейди Нива синоптиги Нава Федаефф.

Нава Федаеффнинг сўзларига кўра, вулқоннинг отилишидан кейинги нури, ранги ва интенсивлиги стратосферага келадиган ёруғлик йўлидаги туман ва булутлилик миқдорига боғлиқ.


Tags

Rate Count

347

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends