Бош прокуратура: Эр рашк оқибатида хотинини ўлдирди

Local

image

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида эр рашк оқибатида турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди. 

Кеча, 20 май куни 02:30 ларда Ғиждувон тумани, "Шўрча" маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Б.М. ўзи яшаб келаётган уйда турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган З.С.ни рашк оқибатида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Б.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.


Rate Count

38

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends