Андижонда ер усти метроси қурилади
−
29 December 2022 7493 1 minute
Андижонда ер усти метроси қурилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 декабрь куни ўқитувчилар билан ўтаётган норасмий мулоқотида сўз очди.
“500 минг киши яшайдиган Янги Андижон шаҳарчасини барпо этяпмиз. У ерда таълим соҳасига ҳам кўп эътибор қаратамиз. Насиб қилса, Андижон марказидан Янги Андижонга қадар ер усти метросини ҳам олиб борамиз.
Нафақат Янги Андижон, барча ҳудудларимизда муаллимларга ҳам, ўқувчиларга ҳам катта эътиборни кучайтирамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Соҳиба Комиловна
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November